T
Murojaat24.UZ
Toggle navigation
Тил
Krilcha
Lotincha
Administrator
Administrator
Facebook
Instagram
Telegram
Profil
Chiqish
Янгиликни таҳрирлаш: #Қонунчиликдаги_янгиликлар
Home
Янгиликлар
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
update
Сарлавҳа
Матн

Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақалари электрон юритилади

“Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспорт воситаларига йўл варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш ва юритиш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (44-сон, 22.01.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 октябргача Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақаларини электрон расмийлаштириш ва юритиш тизимини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади.

Бу даврда:

электрон йўл варақалари Транспорт вазирлигининг “Uztrans” ягона интерактив ахборот тизимининг “Электрон йўл варақа” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирилади ва юритилади;

электрон йўл варақалари автомобилда юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан мустақил расмийлаштирилади;

йўл варақаларининг қоғоз шаклидан фойдаланишни чекламаган ҳолда унинг электрон кўринишига босқичма-босқич ўтилади;

электрон йўл варақалари тизими шахсий енгил автомобилида йўналишсиз такси сифатида йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун амал қилмайди;

мазкур тизим платформасини яратиш, жорий этиш ва унга хизмат кўрсатиш учун манфаатдор ташкилотлар (миллий операторлар) танлов асосида жалб этилиши мумкин;

тизимдан фойдаланганлик учун йиғим ундирилмайди.

Автомобилда юк ва йўловчи ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар учун электрон йўл варақалари тизими платформаси жорий этилиши назарда тутилган.

Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи А.Ҳасанов

Image 1
Image 2
Image 3
Image 4
Категория
Yangiliklar
Murojaat
Munosabat
Shovot yangiliklari
Сана
Тил
Lotincha
Krillcha
Статус
Active
DeActive
Сақлаш