T
Murojaat24.UZ
Toggle navigation
Тил
Krilcha
Lotincha
Administrator
Administrator
Facebook
Instagram
Telegram
Profil
Chiqish
Янгиликни таҳрирлаш: Педагог ходим малака оширишга онлайн ўқиса бўладими?
Home
Янгиликлар
Педагог ходим малака оширишга онлайн ўқиса бўладими?
update
Сарлавҳа
Матн

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 17-январдаги 25-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 64-бандига асосан малака ошириш ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган табақалаштирилган ишчи ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади.

Энди қаранг! Реестр орқали ҳар йили 5-октабрда навбатдаги календар йилда ташкил этиладиган малака ошириш курслари ҳақидаги маълумотлар курсларни ташкил қиладиган ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари ҳамда электрон платформа бўйича барча ходимлар эътиборига ҳавола қилинади (низом 68-банд).

Ушбу низом 69-бандига асосан халқ таълими ташкилотининг ҳар бир ходими, жорий йилнинг 6-октабридан 15-октабрига қадар, ўз эҳтиёжи ва ихтиёридан келиб чиқиб, навбатдаги календар йилда малака оширадиган ихтисослаштирилган таълим ташкилотини танлайди.

Юқоридагиларга кўра, педагог ходим ҳар йили 15-октабрга қадар малака ошириш учун таълим ташкилотида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малака ошириш ёки низом 68-бандига асосан электрон платфомра орқали малака оширишни танлайди.

Шунга кўра сиз ҳам қайси усулда малака оширишни танлаган бўлсангиз, шу усулда малака оширишингиз керак.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti
D.Masharipov

Image 1
Image 2
Image 3
Image 4
Категория
Yangiliklar
Murojaat
Munosabat
Shovot yangiliklari
Сана
Тил
Lotincha
Krillcha
Статус
Active
DeActive
Сақлаш