T
Murojaat24.UZ
Toggle navigation
Тил
Krilcha
Lotincha
Administrator
Administrator
Facebook
Instagram
Telegram
Profil
Chiqish
Янгиликни таҳрирлаш: Мактабларда ўқитувчилар ўртасида навбатчилик шакллантирилиши қонунийми?
Home
Янгиликлар
Мактабларда ўқитувчилар ўртасида навбатчилик шакллантирилиши қонунийми?
update
Сарлавҳа
Матн

Ўқитувчиларга навбатчилик қилиш мажбуриятини юклашнинг ўзи нотўғри.

Чунки Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбурият йўқ.

Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.

Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:
агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.

Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади.

Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунга кўра мактабда ўқитувчилар ўртасида навбатчиликни шакллантириш ноқонуний ҳисобланади.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti
A.Abdusheripov

Image 1
Image 2
Image 3
Image 4
Категория
Yangiliklar
Murojaat
Munosabat
Shovot yangiliklari
Сана
Тил
Lotincha
Krillcha
Статус
Active
DeActive
Сақлаш