T
Murojaat24.UZ
Toggle navigation
Тил
Krilcha
Lotincha
Administrator
Administrator
Facebook
Instagram
Telegram
Profil
Chiqish
Янгиликни таҳрирлаш: Хусусий тиббиёт муассасаларида клиник ординатура бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади
Home
Янгиликлар
Хусусий тиббиёт муассасаларида клиник ординатура бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади
update
Сарлавҳа
Матн

Юқори малакали илмий-амалий кадрлар потенциали мавжуд, замонавий моддий-техник базага эга ва клиник ординаторларни ўқитиш бўйича таълим дастурлари бор хусусий клиникаларда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, клиник ординатура бўйича мутахассис тайёрлаш йўлга қўйилади.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023/2024 ўқув йилида клиник ординатура (резидентура)га қабул қилиш тўғрисидаги тегишли буйруғида белгиланган.

Бунинг учун мутахассис тайёрлаш истагини билдирган ва меъёрий ҳужжатлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ талаб ва шартларга жавоб берадиган хусусий клиникалар вазирликка талабнома ва тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.

Вазирлик қошидаги махсус комиссия томонидан ушбу талабномалар йиғилиб, умумлаштирилади ва тўлиқ маълумот муҳокамага тақдим қилинади.

Комиссия хулосасига мувофиқ унинг аъзолари томонидан амалдаги қонунчиликда белгиланган шарт ва талабларга мос бўлган хусусий клиникалар танлаб олиниб, клиник ординаторларни ўқитиш ваколати берилган ана шундай муассасалар рўйхати тузилади.

Бунда, ҳар бир хусусий клиникага сифатли таълим жараёнини амалга ошириш имкониятидан келиб чиққан ҳолда комиссия аъзолари:

ўқитиладиган мутахассисликлар рўйхати;

қабул квоталари кўрсаткичлари;

қабул жараёни учун масъул котиблар номзодларини белгилайди.

Қабул жараёнлари ўрнатилган талабларга мос равишда амалга оширилади.

Шунингдек, тиббиёт олий таълим муассасалари клиник ординатура мутахассисларини тайёрлайдиган хусусий клиникаларга ҳудудлар кесимида бириктирилади.

Бириктирилган тиббий олий ўқув юртлари ушбу шифохоналарга қабул жараёни, назарий таълим, сифатли узлуксиз таълим жараёнлари, билим ва кўникмалар назорати бўйича методик ёрдам кўрсатади.

Оралиқ ва якуний назорат, 2 босқичли якуний давлат аттестация жараёнларида эса бириктирилган тиббиёт олий таълим муассасаларининг масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирок этади.

Клиник ординаторларни ўқитиш ваколати берилган хусусий клиникалар ўрнатилган муддатда аккредитациядан ўтгандан сўнг уларга вазирлик томонидан белгиланган нусхадаги гувоҳнома тақдим этилади.

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш

маркази бош юрисконсулти У.Алламов

Image 1
Image 2
Image 3
Image 4
Категория
Yangiliklar
Murojaat
Munosabat
Shovot yangiliklari
Сана
Тил
Lotincha
Krillcha
Статус
Active
DeActive
Сақлаш