T
Murojaat24.UZ
Toggle navigation
Тил
Krilcha
Lotincha
Administrator
Administrator
Facebook
Instagram
Telegram
Profil
Chiqish
Янгиликни таҳрирлаш: Bilasizmi
Home
Янгиликлар
Bilasizmi
update
Сарлавҳа
Матн

НОГИРОНЛИКНИ БЕЛГИЛАШНИНГ ЯНГИ ТАРТИБИ

Президентнинг 16.07.2024 йилдаги "Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-257-сон қарори қабул қилинди.

Ногиронликни белгилашнинг янги тизими тажриба тариқасида 2024 йил 1 сентябрдан - Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти туманлари (шаҳарлари)да, 2025 йил 1 сентябргача - республиканинг қолган ҳудудларида жорий этилади.

Фуқаролар ногиронликни белгилаш учун ЯИДХП (my.gov.uz), "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қила оладилар. Бунда тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида (ТИЭК) кўрикдан ўтказиш учун тиббий ҳужжатлар оилавий шифокорлар томонидан электрон шаклда юборилади.

18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари томонидан маҳаллий хусусиятлар ва шароитларга мослаштирилган ЖССТнинг ногиронликни баҳолаш шкаласи асосида ўтказилади. Бунда 2025 йил 1 сентябргача баҳолаш натижалари ногиронликни белгилаш учун асос деб тан олинмайди.

Шахсларнинг соғлиғи ҳолатига кўра "Инсон" марказларига шахсан келиш имкони бўлмаганда, уларнинг соғлиғи ҳолати ва функционаллигини баҳолаш уйда ёки даволанаётган жойидаги стационарда ўтказилади.

2024 йил 1 октябрдан ихтисослаштирилган (руҳий, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКлар томонидан ногиронликни белгилаш бекор қилинади. Бу функция туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКларига ўтказилади.

2025 йил 1 апрелдан:

фуқароларни ТИЭКда кўрикдан ўтказишга юбориш учун зарур бўлган амалдаги даволаниш муддатлари бўйича талаб бекор қилинади, у ҳар бир касалликнинг кечиши ва турига қараб алоҳида белгиланади;

ТИЭКнинг касб, спорт ва таълим бўйича тавсиялар бериши бекор қилинади;

ТИЭКнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси муддатини узайтириш ва махсус жиҳозланган транспорт воситасини бошқаришга яроқлиликни аниқлаш бўйича функциялари тугатилади. Улар давлат тиббиёт муассасаларига ўтказилади;

18 ёшдан катта шахсларга ногиронлик белгиланганда ногиронлик муддати ва сабаблари, тиббий-реабилитация тадбирлари, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситаларига эҳтиёжи тўғрисидаги маълумотлар ҳар бир аниқ ҳолатдан келиб чиқиб "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида шакллантирилади.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлари томонидан фақат тиббий ҳужжатлар асосида ногиронликни белгилаш бекор қилинади. Ногиронлик шахсларнинг соғлиғи ҳолати ва функционаллигини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб электрон тарзда белгиланади.

Ҳужжат билан Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Image 1
Image 2
Image 3
Image 4
Категория
Yangiliklar
Murojaat
Munosabat
Shovot yangiliklari
Сана
Тил
Lotincha
Krillcha
Статус
Active
DeActive
Сақлаш