T
Murojaat24.UZ
Toggle navigation
Тил
Krilcha
Lotincha
Administrator
Administrator
Facebook
Instagram
Telegram
Profil
Chiqish
Янгиликни таҳрирлаш: Bilasizmi
Home
Янгиликлар
Bilasizmi
update
Сарлавҳа
Матн

ЎЗДЖТУ ҚОШИДА ПЕДАГОГЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.2024 йилдаги "Олий таълим ташкилотлари раҳбарлари ва педагогларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМҚ-415-сонли қарори қабул қилинди.

Президентнинг 03.07.2023 йилдаги ПҚ-200-сонли қарори билан Бош илмий-методик марказ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти деб қайта номланди.

Ҳужжат билан Институтнинг асосий вазифалари белгиланди:

раҳбар ва педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича олий таълим ташкилотларининг ташкилий-методик фаолиятини мувофиқлаштириш;

олий таълим ташкилотлари ва академик лицейлар раҳбарлари ва педагог кадрларининг малака ошириш курсларини ташкил этиш;

раҳбар ва педагогларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини доимий такомиллаштириш механизмларини жорий этиш;

докторантура йўналишлари бўйича юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида таълим жараёнининг сифати ва самарадорлигини тизимли таҳлил қилиш ва мониторинг қилиш бўйича рақамли ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

илғор хорижий тажриба асосида ўқув режалари ва таълим дастурларини ишлаб чиқиш;

илмий фаолиятга, илғор педагогик тажриба алмашишга юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш.

Институтнинг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

Бундан ташқари, вазирлик ташаббуси билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошида педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази ҳам ташкил этилади.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Марказда педагоглар учун "Филология ва тилларни ўрганиш", "Хорижий тил ва адабиёт", "Таржима назарияси ва амалиёти" мутахассисликлари бўйича малака ошириш курслари ташкил этилади.

Image 1
Image 2
Image 3
Image 4
Категория
Yangiliklar
Murojaat
Munosabat
Shovot yangiliklari
Сана
Тил
Lotincha
Krillcha
Статус
Active
DeActive
Сақлаш