T
Murojaat24.UZ
Toggle navigation
Тил
Krilcha
Lotincha
Administrator
Administrator
Facebook
Instagram
Telegram
Profil
Chiqish
Янгиликни таҳрирлаш: 2024 йил октябрь ойида:
Home
Янгиликлар
2024 йил октябрь ойида:
update
Сарлавҳа
Матн

Санитария нормаларини, қоидалари ва гигиена нормативларини бузиш:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача);

мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда (5 млн 100 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, санитарияга оид қонунчиликни бузиш, одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса, қуйидаги жазо чораларидан (https://lex.uz/docs/111453#5450036) бири қўлланилиши мумкин:

➖БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солиш;

➖5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;

➖2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

➖1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;

➖5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

“Буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-323-сон, 12.09.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2024 йилда Самарқанд шаҳрида Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади.

Шунингдек, “Жаҳон тамаддуни ривожида Мирзо Улуғбек илмий-маърифий меросининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий-адабий тадбирлар ўтказилади.

Давлат театрлари ва талабалар театр-студияларида Мирзо Улуғбек ҳаёти ва фаолиятига оид спектакллар саҳналаштирилади.

Самарқанд шаҳрида 2024 йил 10–11 октябрь кунлари “Мирзо Улуғбек: буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилади.

“Зижи жадиди Кўрагоний” асари ўзбек, рус ва инглиз тилларида, “Тўрт улус тарихи” номли тарихий асарининг ўзбек тилига таржимаси қайта нашр қилинади.

2024 йил октябрь ойида:

таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида Мирзо Улуғбек асарлари нашрининг тақдимотлари ўтказилади;

Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида Мирзо Улуғбек даврига оид асарлар қўлёзмаларининг кўргазмаси ташкил этилади;

Мирзо Улуғбек ҳақида яратилган “Осмон тоқига қўйилган нарвон” номли ҳужжатли фильм тақдимоти уюштирилади.

Image 1
Image 2
Image 3
Image 4
Категория
Yangiliklar
Murojaat
Munosabat
Shovot yangiliklari
Сана
Тил
Lotincha
Krillcha
Статус
Active
DeActive
Сақлаш