T
Murojaat24.UZ
Toggle navigation
Тил
Krilcha
Lotincha
Administrator
Administrator
Facebook
Instagram
Telegram
Profil
Chiqish
Янгиликни таҳрирлаш: Пробация бўлинмалари ходимларига қўшимча ваколатлар берилди
Home
Янгиликлар
Пробация бўлинмалари ходимларига қўшимча ваколатлар берилди
update
Сарлавҳа
Матн

15.11.2024 йилдаги ЎРҚ-999-сонли Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206 ва 248-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳужжатда таъкидланганидек, сўнгги йилларда амалга оширилаётган профилактик тадбирларга қарамай, пробация назоратида бўлган шахслар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ошиб бораётгани кузатилмоқда. Бу эса ушбу йўналишда ҳуқуқий таъсир чораларини қайта кўриб чиқишни талаб этмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маъмурий ва пробация назоратида бўлган шахсларга нисбатан таъсир чораларини кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, 206-модда билан маъмурий назорат ўрнатилган шахс томонидан маъмурий назорат қоидаларини бузиш – 1 БҲМдан 3 БҲМгача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосига тортилиши белгиланди.

Бундан ташқари, пробация назоратида бўлган шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш бўйича тезкор ва самарали чораларни таъминлаш учун ички ишлар органлари пробация бўлинмалари ходимларига қўшимча ваколатлар берилди.

Энди улар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва ички ишлар органлари номидан маъмурий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига эга.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.11.2024 йилдан кучга кирди.

Хива тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Д. Машарипов

Image 1
Image 2
Image 3
Image 4
Категория
Yangiliklar
Murojaat
Munosabat
Shovot yangiliklari
Сана
Тил
Lotincha
Krillcha
Статус
Active
DeActive
Сақлаш