T
Murojaat24.UZ
Toggle navigation
Тил
Krilcha
Lotincha
Administrator
Administrator
Facebook
Instagram
Telegram
Profil
Chiqish
Янгиликни таҳрирлаш: Ўзини ўзи банд қилган шахс ким?
Home
Янгиликлар
Ўзини ўзи банд қилган шахс ким?
update
Сарлавҳа
Матн

Ўзини ўзи банд қилган шахс – даромад олиш мақсадида хизмат кўрсатиш, ишларни бажаришда шахсий меҳнати билан иштирок этадиган, фаолиятни мустақил амалга оширадиган, ЯТТ сифатида рўйхатга олинмаган шахс.
Қайси ишлар билан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида шуғулланиш мумкин? Қонунчиликда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун 80 дан ортиқ фаолият (ишлар, хизматлар) турлари белгиланган, уларнинг тўлиқ рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин. Жумладан, ушбу рўйхатда репетиторлик қилиш, деҳқон бозорида савдо қилиш, сартарошлик, “маклер” хизмати мавжуд.
Қандай рўйхатдан ўтилади?
Ўзини ўзи банд қилган шахс cифатида “Солиқ” мобил иловаси ёки my.солиқ.uz, my.gov.uz порталлари орқали, ё солиқ инспекциясига бориб рўйхатдан ўтиш мумкин. Рўйхатдан ўтишда сўровнома тўлдирилади. Сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (паспорт тагида ёзилган 30 билан бошланадиган 14 хонали рақам), рўйхатдан ўтказиш электрон рақамли имзо орқали амалга оширилса, бу маълумот автоматик чиқади; танланган фаолият тури; фуқаро ишни (хизматни) бажарадиган манзили;
телефон рақам ва у билан боғланиш мумкин бўлган бошқа маълумотлар. Рўйхатдан ўтиш якунланиши биланоқ, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида QR-кодли маълумотнома берилади. Маълумотнома ўзбек тилида расмийлаштирилади. Шахснинг хоҳишига кўра маълумотнома рус ва инглиз тилларида ёки имкон бўлса, бошқа тилда расмийлаштирилиши мумкин.

Ҳазорасп туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Х. Рахманов

Image 1
Image 2
Image 3
Image 4
Категория
Yangiliklar
Murojaat
Munosabat
Shovot yangiliklari
Сана
Тил
Lotincha
Krillcha
Статус
Active
DeActive
Сақлаш