Ер соҳасидаги муносабатлар янада такомиллаштирилди.

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД1007
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/G77pRKbXSw
СарлавҳаЕр соҳасидаги муносабатлар янада такомиллаштирилди.
Матн

“Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Мазкур Қонун билан Фуқаролик, Ер ва Шаҳарсозлик кодексларига ҳамда Мулкчилик, Ижара, Ипотека, Гаров тўғрисидаги Қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, амалдаги қонун ҳужжатларида ижарага олинган ноқишлоқ ерларини қайта ижарага беришнинг қонуний асослари мавжуд эмас эди.

Шунга кўра, мазкур Қонунда ноқишлоқ ерларни бошқа шахсларга ижара муддатидан ошмаган муддатга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкинлигини назарда тутувчи қоидалар белгиланди.

Шунингдек, ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут)га доир қоидалар ҳам батафсил ёритиб берилди.

Унга кўра, сервитут шартлари, ҳақ тўлаш тартиблари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бинолар, иншоотларга сервитут белгилаш тартиблари аниқ белгилаб қўйилди ҳамда қонунчиликка илк маротаба жамоат эҳтиёжлари учун давлат томонидан сервитут белгилаш тартиби (ommaviy servitut yoki “public servitude”) киритилди.

Жамоат эҳтиёжлари учун ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (оммавий сервитут) қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин:

  • ўзганинг ер участкасида геология-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа қидирув ишларини амалга ошириш;
  • ўзганинг ер участкасидан умумий фойдаланишдаги электр узатиш тармоқлари, алоқа линиялари ва бошқа линиялар, трубопроводлар, ички суғориш тармоқлари, муҳандислик тармоқлари ҳамда бошқа тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш.

Оммавий сервитут манфаатдор ташкилотларнинг мурожаатлари асосида вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади.

Давлат мулки бўлмаган бино, иншоот ва кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ер участкаларига оммавий сервитут белгилаш тақиқланади.

Мазкур Қонун ижара муносабатларининг янада кенгайишига, сервитут белгилаш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга, инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишдаги тўсиқларни камайтиришга, ер ижарасига оид ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этишга хизмат қилади.

Тупроққалъа туман адлия бўлими

бошлиғи Болтаева  Шоира  Худайбергановна.

 

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2023-11-16
Кўриш238
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive