Ногиронлик пенсияси.

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД1252
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/93IgQ0T7TB
СарлавҳаНогиронлик пенсияси.
Матн

Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади.

  • Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (ТИЭК) томонидан аниқланади.

Ногиронлик пенсияси ТИЭК томонидан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган, суғурта қилинган ходимларга:

  • меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллигига чалинганлиги туфайли — меҳнат фаолиятининг муддатидан қатъи назар;
  • бошқа сабаблар туфайли — муддати суғурта қилинган ходимнинг ногиронлик рўй берган вақтдаги ёшига боғлиқ тегишли умумий меҳнат стажига эга бўлган тақдирда тайинланади.
  • Пенсия тайинлаш ҳақида мурожаат қилиш

Пенсия тайинлаш масалалари бўйича яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг бўлимларига:

  • ишлаётганлар  ташкилот маъмурияти орқали;
  • деҳқон хўжаликлари аъзолари, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчилар ариза билан мурожаат қиладилар;
  • ишламайдиган фуқаролар аризани мустақил ўзлари  яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига берадилар.

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат

кўрсатиш маркази бош юристконсулти                                           О.Ражапов

 

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2023-11-24
Кўриш529
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive