Ижро ҳужжатларини ижрога топшириш муддатлари.

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД1254
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/wbp4lArIRH
Сарлавҳа Ижро ҳужжатларини ижрога топшириш муддатлари.
Матн

                         Ижро ҳужжатларини ижрога топшириш муддатлари:

  • умумий юрисдикция судларининг суд ҳужжатлари асосида бериладиган ижро варақалари уч йил мобайнида;
  • ҳакамлик судининг қарорларини мажбурий ижро этиш тўғрисидаги суд ҳужжатлари асосида бериладиган ижро варақалари — 6 ой мобайнида;
  • нотариусларнинг ижро хатлари — 3 йил мобайнида;
  • меҳнат низолари комиссияларининг гувоҳномалари — 3 ой мобайнида;
  • ишларни маъмурий тартибда кўриш ваколатига эга органларнинг (мансабдор шахсларнинг) қарорлари — 3 ой мобайнида.

Ижро ҳужжатини ижрога топшириш муддати ижро ҳужжати ижрога топширилганда ёки ижро ҳужжати қарздор томонидан қисман ижро этилганда узилади.

Ижро ҳужжатини ижрога топшириш муддати узилгандан сўнг муддатнинг ўтиш даври янгидан бошланади. Муддат узилгунга қадар ўтган вақт янги муддат ҳисобига киритилмайди.

Ижро ҳужжати уни тўлиқ ёки қисман ижро этишнинг имконияти йўқлиги сабабли ундирувчига қайтарилган тақдирда, уни ижрога топшириш муддати узилгандан кейин ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилган кундан бошлаб ҳисобланади.

 

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат

кўрсатиш маркази бош юристконсулти                                           О.Ражапов

 

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2023-11-24
Кўриш994
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive