Мажбурий ижро иши юритишни тугатиш

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД1256
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/sG16SMlHDl
СарлавҳаМажбурий ижро иши юритишни тугатиш
Матн

Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда суд томонидан тугатилади:

  • ундирувчи ёки қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда, бедарак йўқолган деб топилганда, агар суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг ҳужжатида қўйилган талаблар ёки мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ёки бедарак йўқолганнинг мол-мулкини ишончли бошқариб турган шахсга ўтиши мумкин бўлмаса;
  • муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёхуд бундай ҳаракатларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжатини ижро этиш имконияти йўқолганда.

Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда давлат ижрочиси томонидан тугатилади:

  • ундирувчи ундирувдан воз кечганда, агар воз кечиш суд томонидан қабул қилинган бўлса;
  • ундирувчи ва қарздор ўртасида суд томонидан тасдиқланган келишув битими тузилганда;
  • ундирувчи ва қарздор ўртасида медиатив келишув тузилганда;
  • жарима тариқасидаги жиноий жазони бошқа жазо турига алмаштириш ёхуд жарима тариқасидаги жиноий жазодан амнистия актига асосан озод қилиш тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилганда;
  • ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганда ёхуд қонунга кўра ижро ҳужжати бўлган ҳужжат бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда.

 

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат

кўрсатиш маркази бош юристконсулти                                           О.Ражапов

 

 

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2023-11-24
Кўриш436
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive