Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 127 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/mfGqARbiuo |
| Сарлавҳа | Янги қонун судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилади. |
| Матн | Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди. 2021 йил 28 июль куни янгидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонуни айни шу мақсадларни ўзида мужассамлаштирган бўлиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди, десак муболаға бўлмайди. Қонун 14 боб, 101 моддадан иборат бўлиб, унда асосан судларнинг тузилмаси, туман (шаҳар), туманлараро, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар, Олий суд, суд ҳайъатлари, Олий суд Раёсати ва Пленуми ваколатлари доираси, судья мустақиллигини асосий кафолатлари, судьяларнинг ҳуқуқий мақоми, судьялик лавозимига номзод ва судьяга қўйиладиган талаблар, шунингдек судьяларни, судларнинг раислари ва раис ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) тартиби, суд тизимида ташкилий-таркибий ўзгартиришлар, судьялик ваколатларини тўхтатиб туриш ва тугатиш асослари ва тартиби, судьяларнинг моддий таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоялаш чоралари қатъий белгилаб қўйилди. Шунингдек, мазкур қонун судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Қонунга кўра, барча судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқишга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. Суд мажлиси залида ҳозир бўлган шахслар, оммавий ахборот воситалари вакиллари суд мажлиси залида қонунда белгиланган тартибда фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувни амалга ошириши мумкин. Одил судловни амалга оширишда ҳар бир кишига малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Шунингдек, Қонун билан қуйидагилар белгиланди:
Қуйидагилар тасдиқланди:
Қонунда судяларга зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ижтимоий ҳимояси масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, уй-жойга муҳтож бўлган судья маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда суд жойлашган ерда хизмат турар жойи билан таъминланади. Судья унга доимий яшаш учун белгиланган тартибда турар жой берилгунга қадар турар жой арендаси, ижараси (иккиламчи ижараси) билан боғлиқ харажатлари компенсация қилиниши ҳуқуқига эга. Ваколатлари муддати тугаган судьяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи уларни янги ваколатлар муддатига қайта сайлаш ёки қайта тайинлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган даврда ёхуд бошқа иш берилгунга қадар, лекин кўпи билан уч ойгача сақлаб қолинади. Судьяларга уларнинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин улар судьялик лавозимига сайланишга ёки тайинланишга қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади. Таъкидлаш жоизки, мазкур қонунда белгиланган нормалар суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг судлар фаолиятига ишончини мустаҳкамлаш ҳамда судлар фаолиятини очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, судьяларни ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Фукаролик ишлари буйича Урганч туманлараро судининг судьяси Ж.Матниязов |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2021-12-15 |
| Кўриш | 915 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |