Фуқароларга уй-жой қуриш учун ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД133
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/e6HxdQTSi4
СарлавҳаФуқароларга уй-жой қуриш учун ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.
Матн

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ҳазорасп туман бўлимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.Р. фуқаро О.га уй-жой қуриш учун аслида туман ҳокимлиги захирасида бўлган 6 сотих экин ерни ўзиники эканлигини айтиб, ушбу ер участкасини фирибгарлик йўли билан 10 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шу каби, Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Қ. “S.C.” МЧЖга тегишли 8 сотих ер майдонини, фуқаро А.га танишлари орқали расмийлаштириб олиб бериш эвазига 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2022-01-19
Кўриш455
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive