Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 1589 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/NjsscPb17n |
| Сарлавҳа | ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ ХОРИЖДА МОЛ-МУЛККА ЭГАЛИК ҚИЛОЛМАЙДИ |
| Матн | Қонунчиликка кўра, давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга ҳақли эмас. (https://lex.uz/uz/docs/6145972#6146763)
Бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар, шунингдек давлат фуқаролик хизматига киришдан олдин олинган ва ошкор қилинган мол-мулк мустасно.
Шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариши мумкин эмас.
Бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларига қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида эгалик қилиш ҳоллари мустасно. Дилмурод Ахмедов, Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2023-12-15 |
| Кўриш | 773 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |