Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 172 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/mAAyU896Nn |
| Сарлавҳа | ОТАЛИКНИ БЕЛГИЛАШ - БОЛА ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯЛАШ ДЕМАКДИР |
| Матн |
Судга даъвогар Ситора(исм-шарифлар ўзгартирилган) даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Нусрат билан 2020 йилнинг ёзида турмуш қурган бўлсаларда, унга қадар у билан биргаликда яшаганликлари оқибатида ҳомиладор бўлганлигини, никоҳлари қайд қилинмаганлигини, 2020 йилнинг охирида Камрон исмли фарзанди туғилганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли жавобгардан алоҳида яшаб келишини кўрсатиб, Камрон исмли фарзандига нисбатан жавобгар Нусратнинг оталигини белгилашни, ўзининг фойдасига болани моддий таъминоти учун у вояга етгунига қадар жавобгардан алимент ундиришни сўраган. Суд томонидан аниқланишича, даъвогар Ситора билан жавобгар Нусрат 2020 йил 7 августда турмуш қурганлар, бироқ тўйга қадар тарафлар биргаликда яшаганлар, шу боис даъвогар Ситора ҳомиладор бўлган. Ушбу ҳолатда Ситора боласини тарбиялашда ва моддий таъминлашда ўз ихтиёри билан иштирок этмаётган Нусратдан болани моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳуқуқи мавжуд бўлмайди. ФҲДЁ органида расмийлаштириладиган боланинг туғилганлик ҳақидаги ҳужжат болани ўз ота-онаси тўғрисидаги шаксиз ҳуқуқий далил бўлиб ҳисобланади, унда боланинг отаси тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқ мавжудлиги болани келгуси ҳаётида, яъни ўқиши, таълим олиши, жамиятда ўз ўрнини топиши жараёнидаги ҳуқуқларига ҳам ижобий таъсир қилади. Шу сабабли Ситора Нусратни болани отаси деб белгилаш ва бола вояга етгунига қадар унинг отасидан алимент ундириш масаласида судга мурожаат қилган. Судда Нусрат Камрон исмли бола ўзининг фарзанди эмаслигини кўрсатиб, низо юзасидан одам ДНКси суд-биологик экспертизасини ўтказишни сўраган. Суднинг ажрими билан ушбу иш юзасидан одам ДНКси суд-биологик экспертизаси тайинланган, уни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулайманова номидаги РСЭМ экспертлари зиммасига юклатилган. Ушбу Марказнинг иш юзасидан хулосаси судга тақдим қилинган. Хулосага кўра, жавобгар Нусрат даъвогар Ситоранинг 2020 йил 14 декабрда туғилган Камрон исмли фарзандининг биологик отаси эканлиги тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 62-моддасига кўра, ўзаро
Мавсума Йўлдошева, Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси. |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2022-11-30 |
| Кўриш | 532 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |