Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 1785 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /oz/main/news/aKJAshvub1 |
| Сарлавҳа | Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари устав капитали миқдори оширилади. |
| Матн |
“Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–381-сон, 30.11.2023 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, 2024 йил 1 июлдан тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фақат акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин бўлади.
Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдори:
-2024 йил 1 июлдан – тўлов тизими операторлари учун 50 млрд сўмни, тўлов ташкилотлари учун 10 млрд сўмни;
-2025 йил 1 июлдан – тўлов ташкилотлари учун 20 млрд сўмни ташкил этади.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти: О.Ражапов
|
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2023-12-29 |
| Кўриш | 353 |
| Тил | oz |
| Категория | news |
| Статус | Active |