Автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилади.

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД1790
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/SrjkSwiyiA
СарлавҳаАвтомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилади.
Матн

 

Ҳукумат қарори (613-сон, 20.11.2023 й.) билан “Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди

 

 Унга кўра, автомототранспорт воситасига ишончнома ариза берувчи томонидан ЯИДХП (my.gov.uz)дан фойдаланган ҳолда, ўзининг ва ишончнома берилаётган шахс(лар)нинг биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотларини киритиш орқали мустақил равишда расмийлаштирилади.

 

Давлат хизмати “Notarius” ААТдан фойдаланган ҳолда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.

 

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат

кўрсатиш маркази бошлиғи:                                                      Н.Нуржанов

 

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2023-12-29
Кўриш526
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive