Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати қисқартирилди.

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД1794
Yangilikni ko`rish/oz/main/news/xII1UWfnJj
СарлавҳаМаъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати қисқартирилди.
Матн

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–884-сон, 25.12.2023 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.

 

Шунга кўра, маъмурий ишлар бўйича суд қарорларини қайта кўриш босқичларига тафтиш инстанцияси киритилди.

 

Туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишлар вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция  ёки кассация тартибида кўрилган ишлар Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши белгиланди.

 

Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилди.

 

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат

кўрсатиш маркази бош юристконсулти:                                         У.Алламов

 

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2023-12-29
Кўриш791
Тилoz
Категорияnews
СтатусActive