Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 1830 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/fyMavYYGRy |
| Сарлавҳа | “Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–343-сон, 24.10.2023 й.) қабул қилинди |
| Матн | Қарорга кўра, “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида 2024 йил 1 апрелгача алоҳида йўналишлар бўйича қуйидаги акциядорлик жамиятлари ташкил этилади: ҳудудий магистрал сув таъминоти ташкилотлари; 2024 йил 1 январдан: ичимлик сув ва оқова сувни чиқариб юбориш нархлари маҳсулот таннархига киритилган харажатлар, тизимни ривожлантириш, молиявий харажатлар, солиқлар ва мажбурий тўловлардан келиб чиқиб шакллантирилади; янги қуриладиган ичимлик ва оқова сув йўналишидаги объектлар ва тизимларни лойиҳалаштиришда мазкур ҳудуднинг тўлиқ қамров даражасини инобатга олиш талаби ўрнатилади. Қарорга кўра, 2024–2026 йилларда: ▫️ичимлик сув таъминоти оғир бўлган жами 813 та маҳалла ичимлик сув билан таъминланади; 2024 йил 1 июлдан тажриба тариқасида Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ичимлик ва оқова сув таъминоти давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга берилади. Хазорасп тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи А.Матёкубов |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2023-12-29 |
| Кўриш | 787 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |