ЖАРИМАГА ТОРТИЛГАН ҲАЙДОВЧИЛАР УЧУН ЖАРИМАНИ ИХТИЁРИЙ ТЎЛАШНИНГ ЭНГ УЗОҚ МУДДАТИ ҚАНЧА ?

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД1836
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/lb6OHuiavm
СарлавҳаЖАРИМАГА ТОРТИЛГАН ҲАЙДОВЧИЛАР УЧУН ЖАРИМАНИ ИХТИЁРИЙ ТЎЛАШНИНГ ЭНГ УЗОҚ МУДДАТИ ҚАНЧА ?
Матн

      ЖАВОБ:  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 332-моддасига асосан, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жаримани ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган ҳолларда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмай қолдирилганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тўлаши кераклиги белгиланган.

     Яъни, Сиз автомашинангизда жаримага тушган кунингиздан бошлаб Сизда жаримани тўлаш учун 60 кун ёки менга жарима нотўғри қўлланган деб тегишли жойга шикоят аризаси берсангиз ва ўша аризангиз қаноатлантирилмаса, аризангиз қаноатлантирилмади деб Сизга хабар берилган кундан бошлаб 30 кун жаримани тўлаш учун Сизда ИХТИЁРИЙ муддат бўлади. 

      Юқорида кўрсатилган муддатларнинг сўнги кунига қадар ГАИ ҳодимлари Сизни йўлда тўхтатиб жаримангиз борлиги сабабли автомашинангизни жарима майдонига олиб киришга ҳақли эмас. 

Хазорасп тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи А.Матёкубов

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2023-12-29
Кўриш655
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive