Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД1914
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/p2w7c6uO2B
СарлавҳаЮқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди
Матн

Қарорга кўра, (https://t.me/huquqiyaxborot/15286) юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлар учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари жорий этилади:

 “ААА” тоифадаги тадбиркорлар фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди, (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно) шунингдек, ушбу тоифадаги тадбиркорларга ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кунда текширувларсиз амалга оширилади;  

 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган “АА” ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорларга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 15 фоиз миқдоридаги дастлабки тўлов бир йўла амалга оширилганда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланмайди ҳамда бўлиб-бўлиб тўлаш муддати 5 йилгача узайтирилади;

“А” ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига:

солиқлар бўйича (ҚҚС бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтариш 3 кунда амалга оширилади;

товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби татбиқ этилади.

 2024 йил 1 апрелдан тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.

Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи А.Ҳасанов

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2024-02-05
Кўриш487
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive