Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 1915 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /oz/main/news/dFyBq08AdX |
| Сарлавҳа | Янги турмуш қурган ёшларга ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратилади |
| Матн | “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тартиби белгиланган. (https://lex.uz/docs/5676240#5676459) Кредит қуйидаги шартлар асосида ажратилади: ▫️бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан; ▫️20 йилдан кўп бўлмаган муддатга; ▫️бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда. Шунингдек, қарз олувчи қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим, жумладан: кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган бўлиши; “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг янги турмуш қурганлари (никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган бўлиши лозим); даромад манбаларига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга эга бўлиши; Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи А.Ҳасанов |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-02-05 |
| Кўриш | 591 |
| Тил | oz |
| Категория | news |
| Статус | Active |