Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 1943 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/ATzp9TsK5g |
| Сарлавҳа | Дарс қолдираётган ўқувчиларнинг хонадонига «Огоҳлантириш хати» юборилади |
| Матн | Республикадаги барча мактабларга ота-оналарга юбориладиган “Огоҳлантириш хати” намуналари етказилган бўлиб, бу орқали дарсда иштирок этмаётган ўқувчилар оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлиги ҳам оширилади (https://t.me/uztdi/8055). Эндиликда мактаб масъуллари томонидан шу намунадаги “Огоҳлантириш хати” тезкор равишда ўқувчиларнинг яшаш манзилларига етказилади. “Огоҳлантириш хати”да ота-оналар ўз фарзандларининг мактабга боришини таъминлаш масъулиятини ошириш мақсадида МЖтК 47-моддаси мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун ҳар бир мактабга Миллий гвардия офитсерлари бириктирилган. МЖтК 47-моддасига асосан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши: БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш: БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-02-16 |
| Кўриш | 291 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |