Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 1945 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/TXKOolrcsh |
| Сарлавҳа | Ўқувчи дарс вақтида репититорга бориши мумкинми? |
| Матн | Аввало, шуни айтиш керакки янги таҳрирдаги Конситуциямизнинг 52-моддаси иккинчи қисмида давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши мустаҳкамлаб қўйилган. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари, Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғига асосан мактаб педагог ходимларининг асосий мажбурияти, дарсларни ўз вақтида ва самарали ташкил этиш ҳисобланади. Бунинг учун директор, унинг ўринбосарлари ҳамда ўқитувчилар масъул саналади. Шунга кўра кимнинг фарзанди бўлишидан қатъий назар ўша шахс фарзандини ўқитувчининг розилигисиз дарсдан олиб чиқишга ҳақли эмас. Бундай ҳолатда Маъмурий жавогарлик тўғрисдаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш: Ушбу вазиятда сиз ЎИБДЎнинг ҳаракатлари устидан туман прокуратурасига шикоят қилишингиз мумкин. Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-02-16 |
| Кўриш | 157 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |