Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 2039 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/keDyaEuriW |
| Сарлавҳа | Одил судловни амалга оширишдаги ислоҳотлар |
| Матн |
Сўнггийилларда «Янги Ўзбекистон - янги суд» принципи доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга, инсоннинг қадр-қиммати устуворлигини таъминлашга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, одил судлов сифатини ошириш мақсадида 2023 йил Мазкур Фармон билан туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш;вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш;вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишларни Олий суднинг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш;юқори инстанция судлари томонидан ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибини бекор қилиш ва уларга иш бўйича якуний қарор қабул қилиш масъулиятини юклаш белгиланган эди. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил Мазкур Қонун фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида назарда тутилган суд орқали ҳимоя қилиниш ва судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатларини янада оширишга, уларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек қонуний манфаатларини кенгроқ ҳимоя қилишга, одил судловга эришиш даражасини янада оширишга, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўрилишига, суд қарорларини қайта кўришда ўрта бўғин - вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар имкониятларидан самарали фойдаланишга, шунингдек фуқароларнинг судлардаги ортиқча харажатлари тежалишига хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, ушбу ислоҳотлар адолатли суд тизимини шакллантириш, халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини суд йўли орқали самарали ҳимоя қилиш ҳамда фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончи ошишини таъминлайди.
Дилмурод Юсупов, Хоразм вилоят маъмурий судининг судьяси
|
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-03-14 |
| Кўриш | 437 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |