Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 2076 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/luBvbDEhnH |
| Сарлавҳа | Президент Қарори (ПҚ-85-сон, 24.02.2024 й.) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритилди |
| Матн | “Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига (https://lex.uz/docs/5304247) қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилди: Қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотиб олиш имкониятидан фойдаланилган ҳар бир кун учун фоизлар ҳисоблаш тартиби жорий қилинди, хусусан: 30 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига – фоиз ҳисобламаслик; 31-кундан 180 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига – Марказий банк асосий ставкаси миқдорида фоиз ҳисоблаш белгиланди. Шунингдек, “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига (https://lex.uz/en/docs/6346726) қуйидаги мазмундаги қўшимчалар киритилди: Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида чегирмалар қўллаган ҳолда сотиб олувчи тадбиркорларга қўйиладиган мезонларни белгилашда қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий қилинди: яратилган иш ўринларининг камида 70 фоизини заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар касбларини ташкил этиш; яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ходимларга камида 6 ой давомида иш ҳақи ҳисобланиши ва ушбу ҳолат солиқ органлари томонидан тасдиқланган бўлиши; тадбиркорлик субъектлари зарур моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда шароитларга эга бўлиши. Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи А.Хасанов |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-03-16 |
| Кўриш | 472 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |