Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 2078 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/0BgKK7CNg3 |
| Сарлавҳа | “Мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-87-сон, 26.02.2024 й.) қабул қилинди |
| Матн | Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда IT-саноатни ривожлантириш, аҳолини юқори даромадли иш ўринлари ва замонавий касблар билан таъминлаш, шунингдек, ҳудудларга IT-хизматлар экспорт қилувчи корхоналарни кенг жалб қилишга қаратилган дастур (Zero Risk); маҳаллий бозор учун IT-хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи корхоналарни халқаро IT-бозорга олиб чиқиш, уларнинг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳа (Local to Global). 2024 йилда Германия ва Саудия Арабистонида асосий фаолияти маҳаллий корхоналар учун IT-хизматлар бўйича буюртмаларни жалб қилишга қаратилган IT-парк ваколатхонаси (филиали) фаолияти йўлга қўйилади. Бунда, IT-парк дирекциясига мазкур хорижий мамлакатларда ваколатхоналар (филиаллар) фаолиятини йўлга қўйиш учун 2027 йил 1 январгача ҳар бир ваколатхона (филиал)га йилига 200 минг АҚШ доллари эквивалентигача молиялаштириш учун маблағ йўналтиришга рухсат берилади. Хорижий мамлакатларда мунтазам равишда, шу жумладан 2024 йилда АҚШ ва Германияда “Ўзбекистон IT-кунлари” халқаро тадбирлари ўтказилади. Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи А.Хасанов |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-03-16 |
| Кўриш | 724 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |