Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 2136 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/Iae3WphLmG |
| Сарлавҳа | Давлат томонидан таъминланадиган протез мосламалари ва реабилитация воситаларининг турлари кенгайтирилади. |
| Матн | “Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори Қарорга кўра, 2024 йил 1 майгача давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари турлари 18 тадан 30 тага кенгайтирилади. 2024 йил 1 майдан: протез мосламалари ва реабилитация воситалари хариди учун давлат томонидан муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар миқдорини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб ўртача 3 бараваргача, айрим воситаларнинг турлари эса 10 бараваргача оширилади; ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги алоҳида тиббий хулоса расмийлаштирмасдан ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида белгиланади; ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги тўғрисидаги тиббий хулоса “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизимида расмийлаштирилади. 2024 йил 1 майгача Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида, 2024 йил 1 октябргача республиканинг бошқа барча ҳудудларида муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан ваучер асосида таъминлаш тартиби жорий этилади.
Хонқа туман адлия бўлими бошлиғи Ф.Жаббаров |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-03-18 |
| Кўриш | 428 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |