Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 2519 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/AiNP6WNOjt |
| Сарлавҳа | Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-919-сон, 13.04.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди |
| Матн | Унга кўра, ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш, агар ёнғин чиқишига олиб келган бўлса, қуйидаги миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди: ➖фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача); ➖мансабдор шахсларга БҲМнинг 20 бараваридан 25 бараваригача (6 млн 800 минг сўмдан 8 млн 500 минг сўмдан). Шунингдек, шахснинг эҳтиётсизлиги ёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги туфайли уй-жой фондида одамларнинг соғлиғига зарар етиши ёхуд ўзганинг мол-мулки шикастланиши ёки унинг йўқ қилиниши билан боғлиқ бўлмаган тарзда ёнғин содир бўлганда мазкур шахс ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликдан озод қилинади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Ҳазорасп туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-03-29 |
| Кўриш | 687 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |