Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 2531 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/KASvfAMwGT |
| Сарлавҳа | “Маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-136-сон, 20.03.2024 й.) қабул қилинди |
| Матн | Қарорга кўра, маҳалладаги ёшлар етакчисига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилади: маҳалла ёшларини оммавий ва профессионал футболга қизиқтириш, шунингдек, бу борада турли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш; маҳаллаларда мавжуд бўлган футбол бўйича спорт иншоотлари ҳамда бошқа спорт майдончаларидан тизимли ва самарали фойдаланилишини ташкил этиш; маҳаллада футбол бўйича эркаклар ва аёлларнинг турли ёш тоифалари кесимидаги “маҳалла терма жамоа”ларини шакллантириш ҳамда уларни тайёрлашни ташкил этиш; маҳалла ёшларининг футбол билан шуғулланиши учун етарли шарт-шароитлар яратилганлигини таҳлил қилиб бориш ҳамда футболни ривожлантириш бўйича спорт-таълим ташкилотлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш; маҳаллалардаги ёш иқтидорли футболчиларни аниқлаш ҳамда уларни профессионал футбол таълим муассасаларига йўналтириб бориш; маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш, спорт инвентарлари билан таъминлаш ва маҳалла терма жамоаларига қўшимча шарт-шароитларни яратиш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига таклифлар киритиш.
Ҳазорасп туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-03-29 |
| Кўриш | 416 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |