Урганч шаҳар ҳокими хар ҳафта тадбиркорлар билан учрашади.

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД27
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/Or92cKbK0o
СарлавҳаУрганч шаҳар ҳокими хар ҳафта тадбиркорлар билан учрашади.
Матн

"ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ОЛИЙ МАҚСАДИМИЗ!"

Кейинги йилларда Урганч шаҳрида Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев бошчилигида тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Урганч шаҳар ҳокимлиги биносида ташкил этилган тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида  тадбиркорликни ривожлантиришга ва қулай инвестиция муҳитини шакллантиришга тўсқинлик қилувчи муҳим муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. 

Шунингдек, ҳар ҳафтанинг шанба куни соат 10:00 дан 15:00 гача шаҳримиздаги тадбиркорлар билан уларнинг муаммолари юзасидан қабул соатлари ташкил этилган. Тадбиркорлар мурожаатлари бўйича 862-228-67-97 қисқа рақамлари орқали жавоб олишлари мумкин.

Урганч шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати.

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2021-04-12
Кўриш249
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive