Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 271 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /oz/main/news/rBxVjMFujj |
| Сарлавҳа | Оилавий тадбиркорлик учун паст фоизли кредит берилади. |
| Матн | Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоизда қуйидагилар учун ажратилади: оилавий тадбиркорлик, даромад топиш ва фаолиятини кенгайтириш учун аҳоли ва тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача; чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, “дала дўконлари” қуриш ва кўчма музлаткичларни ўрнатиш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилга; боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш учун, артезиан қудуқларини қазиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача; оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача; “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш учун – 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача. Мазкур кредитлар “Агробанк” АТБ, АТ “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” орқали ажратилади.
Урганч шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Хушнуд Курязов. |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2023-06-06 |
| Кўриш | 672 |
| Тил | oz |
| Категория | news |
| Статус | Active |