МAҲAЛЛAДAГИ ЁШЛAР ЕТAКЧИСИГA ҚЎШИМЧA ВAЗИФAЛAР ЮКЛAТИЛAДИ

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД2814
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/uNZVcx2BXl
СарлавҳаМAҲAЛЛAДAГИ ЁШЛAР ЕТAКЧИСИГA ҚЎШИМЧA ВAЗИФAЛAР ЮКЛAТИЛAДИ
Матн

Давлатимиз раҳбарининг 20.03.2024-йилдаги “Маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-136-сонли  Қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, маҳалладаги ёшлар етакчисига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилади:

-маҳалла ёшларини оммавий ва профессионал футболга қизиқтириш, шунингдек, бу борада турли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;

-маҳаллаларда мавжуд бўлган футбол бўйича спорт иншоотлари ҳамда бошқа спорт майдончаларидан тизимли ва самарали фойдаланилишини ташкил этиш;

-маҳаллада футбол бўйича эркаклар ва аёлларнинг турли ёш тоифалари кесимидаги “маҳалла терма жамоа”ларини шакллантириш ҳамда уларни тайёрлашни ташкил этиш;

-маҳалла ёшларининг футбол билан шуғулланиши учун йетарли шарт-шароитлар яратилганлигини таҳлил қилиб бориш ҳамда футболни ривожлантириш бўйича спорт-таълим ташкилотлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш;

-маҳаллалардаги ёш иқтидорли футболчиларни аниқлаш ҳамда уларни профессионал футбол таълим муассасаларига йўналтириб бориш;

-маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш, спорт инвентарлари билан таъминлаш ва маҳалла терма жамоаларига қўшимча шарт-шароитларни яратиш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига таклифлар киритиш.

 

РAСУЛБЕК ИБРAГИМОВ

Хоразм вилоят адлия бошқармаси

Бош маслаҳатчиси

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2024-05-06
Кўриш869
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive