Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 2846 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/Lg8DpICukq |
| Сарлавҳа | Ипотека кредитига бирламчи уй-жой бозоридан олинган ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинади |
| Матн | Фармонга кўра, Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилади. 2024 йил 1 майдан қуйидаги тартиблар ўрнатилади: бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинади; кўп қаватли уй-жойларни қуриш ҳуқуқи “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги электрон рейтинг баҳоси “С” ва “СС” бўлган қурилиш ташкилотларига ҳам берилади. Бунда, электрон рейтинг баҳоси “С” бўлган ташкилотларга 5 қаватдан юқори бўлмаган, “СС” бўлган ташкилотларга – 9 қаватдан юқори бўлмаган уй-жойларни қуришга рухсат этилади; 2025 йил 1 январгача белгиланган янги қурилиш ва махсус техникаларнинг импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади; “Янги Ўзбекистон” массивларида кўп қаватли уй-жойлар қурилишида иштирок этадиган қурилиш ташкилотларининг айланма маблағларини тўлдириш учун бюджетдан 500 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. қурилиш ташкилотларига Тошкент шаҳрида – 9 ва ундан юқори, бошқа шаҳарларда – 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларда – 5 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган миллий валютадаги кредитлар бўйича 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга “1+1” тамойили асосида ҳудудларнинг тоифасидан келиб чиқиб кафиллик ва компенсациялар тақдим этилади. Хива тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи А.Хасанов |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-05-20 |
| Кўриш | 457 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |