Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 2859 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/uDhKPwXKBP |
| Сарлавҳа | Ўқитувчи ота-оналар номидан kundalik.com'га кириши керакми? |
| Матн | Бу масалада сиз завучнинг ҳаракатлари устидан туман адлия бўлимига ёки меҳнат инспекторига мурожаат қилишингиз лозим. Унинг бу ҳаракатлари ноқонунийдир. Биринчидан, Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас: Иккинчидан, Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига асосан педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланган. Учинчидан, Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 3058) 15-бандида Умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан синф журнали (босма ёки электрон) юритилиши белгиланган. Бунда ўқитувчи ўз лавозим мажбуриятларидан келиб чиқиб, жунрал юритади. Қаранг! Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унда ўқитувчининг электрон журнални юритиш мажбурияти белгиланган. Шунга кўра ўқитувчи дарсда давомад ва баҳоларни кундалик платформасига киритиши шарт. Лекин унинг мажбуриятлари қаторида ота-оналарнинг номида кириш қайд этилмаган. Шунга кўра бундай талаб қўйиш мутлақо тақиқланади. Бу вазиятда завучнинг ҳаракати учун унга маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилиши мумкин. Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi bosh yuriskonaulti A.Abdusheripov |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-05-20 |
| Кўриш | 921 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |