1 июндан тиббиёт муассасалари туғилганлик ФҲДЁда қайд этилгани ҳақида QR-маълумотнома беради

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД287
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/4GJxWVMPc7
Сарлавҳа1 июндан тиббиёт муассасалари туғилганлик ФҲДЁда қайд этилгани ҳақида QR-маълумотнома беради
Матн

“Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (540-сон, 28.09.2022 й.) қабул қилинди

 Қарорга мувофиқ, туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади.

Ушбу маълумотнома гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади.

Гувоҳнома эса фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан ФҲДЁ бўлимлари томонидан расмийлаштириб берилади.

 

Бола туғилиши билан тиббиёт муассасаси у ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни, жумладан, бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги маълумотларни махсус электрон бланкага киритади ва автоматик равишда ФҲДЁ бўлимига ахборот тизими орқали юборади.

ФҲДЁ бўлими туғилганликни қайд этади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади.

Тиббиёт муассасалари маълумотномани боланинг ота-онасига тақдим этади. 

Оталикни белгилаш ва ёлғиз она аризасига асосан туғилишни қайд этишда ҳамда топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилишини қайд этишда бевосита ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиниши лозим.

Янгибозор туман адлия бўлими юридик хизмат

кўрсатиш маркази бош юрисконсулти                                  У.Алламов

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2023-06-07
Кўриш893
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive