Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 2875 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/kJjHSDFGhZ |
| Сарлавҳа | Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади |
| Матн | “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.) қабул қилинди Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади: ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар ича тақдим этилади; кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади; камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади; банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади. Хива тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Д. Машарипов |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-05-20 |
| Кўриш | 969 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |