Биласизми

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД2884
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/XUWr5xJYCi
СарлавҳаБиласизми
Матн

Қонунчиликка кўра, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида, тадбиркорлар томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда, 2025 йил 1 январгача:

тадбиркорлар ушбу фуқароларга камида 1 йил давомида ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи тўлаб, бандлигини таъминлаган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этганда, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёз берилади;

фуқаролар ишга қабул қилинганда ҳамда ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда, ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун БҲМнинг 2 бараваригача) қайтариб берилади ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланилади.

Хива тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Д. Машарипов

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2024-05-20
Кўриш991
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive