Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 2932 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/9JPMQSiMOw |
| Сарлавҳа | Ўқувчи мактаб дарслигини йўқотиб қўйса, етказилган зарар қандай қопланади? |
| Матн | "Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом"га мувофиқ (https://t.me/Yurist_Xizmati/9773)дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни худди шундай дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) қийматини тўлаши шарт. Дарсликлар ижараси бекор қилинган. Лекин ушбу низом амалда. Шунинг учун низомдаги бошқа талаблар ҳали ҳам ўз кучида деб ҳисоблаймиз. Ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд хомийлар ёки ўқитувчилар зарарни қуйидаги миқдорларда тўлайди: Бунда дарсликларнинг қиймати ҳисоб - фактурада, юк хатида кўрсатилган бўлиши керак. Нарх шундан келиб чиқиб белгиланади. Умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасидаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар ҳисобининг юритилиши, улардан фойдаланилиши, уларнинг сақланиши, улар бўйича тўлов ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳаракати, шунингдек ўқувчилар орасида дарсликларни авайлаб-асраш туйғусини ривожлантиришга йўналтирилган тарбиявий ишлар умумтаълим мактабларининг кутубхоначилари томонидан олиб борилади. Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-06-07 |
| Кўриш | 934 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |