Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 2950 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/t4Dtd6lw1I |
| Сарлавҳа | #2024_йил_1_июндан |
| Матн | Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади Қонунчиликка кўра: тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади; хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олинади; тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади: хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади; профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади; тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади; расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар “Инсон” марказларига “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юборилади.
|
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-06-12 |
| Кўриш | 394 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |