Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 2972 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/eUwLPrF9yP |
| Сарлавҳа | #Янгиликлар |
| Матн | Битирувчиларнинг «Битирув оқшомлари»ни ўтказиши ва пул йиғиши тақиқланди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги умумтаълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқди. Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари: жорий йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади; мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиқиб, фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади; фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади; мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она», «Аълочи ўқувчи отаси», «Билимли қиз онаси» номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади. «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади: турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшомлари»ни ўтказиш, назорат имтиҳонлари ва давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлашда ўқувчи, битирувчи ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш; битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр қилиш; ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.
|
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-06-12 |
| Кўриш | 679 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |