Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 3613 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /oz/main/news/fEZycfCiFh |
| Сарлавҳа | Таълим кредитини my.gov.uz орқали олиш мумкин |
| Матн | Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади: (https://lex.uz/docs/6940854) олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади; таълим кредити: ▫️олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида; ▫️олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади. Бунда таълим кредити: ОТМ талабалари учун – талабалар тўғрисидаги маълумотлар “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш” (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими ва “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда; профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун – ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар “Профессионал таълим жараёнларини бошқариш” (prof.edu.uz) ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади. Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti M.Bayjanov |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-09-26 |
| Кўриш | 869 |
| Тил | oz |
| Категория | news |
| Статус | Active |