Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 377 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /oz/main/news/PKZpsqNCyn |
| Сарлавҳа | Қарзни ўз вақтида тўламаганлик учун жарима миқдори ижро ҳужжатидаги суммадан ошиши мумкин эмас. |
| Матн |
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–851-сон, 04.07.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
✅ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:
БҲМнинг 10 бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда ижро этиш учун белгиланган муддатда қарздор томонидан ижро этмаслик:
➖фуқароларга БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 650 минг сўмгача); ➖мансабдор шахсларга эса 10 бараваригача (3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
☑Шунингдек, маъмурий жарима суммаси ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан ошиши мумкин эмаслиги белгиланди.
Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи: Н.Нуржанов |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2023-07-17 |
| Кўриш | 139 |
| Тил | oz |
| Категория | news |
| Статус | Active |