Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 3888 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/DvRPrJSm7H |
| Сарлавҳа | Тиббий ва соғломлаштириш туризми янада ривожлантирилади |
| Матн | “Ўзбекистон Республикасида тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-335-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди Қарорга кўра, қуйидагилар белгиланди: “Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” (“Medical service hospitality”) дастури амалга оширилади; давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ҳамда санаторий ва пансионатлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини мониторинг қилиш тизими жорий қилинади; консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолияти йўлга қўйилади; “Авиценна” номи остида Ўзбекистоннинг тиббий ва соғломлаштириш туризми бренди ишлаб чиқилади; тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар типидаги санаторийлар фаолияти йўлга қўйилади; тоғли, шифобахш балчиқ қатламлари бор ҳамда шифобахш сувлар қаторига киритилган ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик сув (термал сув) объектлари мавжуд бўлган ҳудудларда санаторий-курорт зоналари ташкил қилинади; 2025 йил 1 апрелгача интернет тармоғи орқали яшовчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган махсус электрон дастури (E-mehmon)га уланган хусусий тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари дастлабки 6 ойлик абонент тўлови тўлашдан озод қилинади. Хива тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Д. Машарипов |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-09-30 |
| Кўриш | 947 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |