Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 3910 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/vDJWCYyEAE |
| Сарлавҳа | Қонунчиликка кўра, иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт: |
| Матн | ➖хизмат сафарларида бўлганда; ➖сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда; ➖иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда; ➖иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда; ➖ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда; ➖ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан; ➖ходим фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун; ➖иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддати мутаносиб пул компенсацияси билан алмаштирилиши муносабати билан. Хива тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Д. Машарипов |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-09-30 |
| Кўриш | 488 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |