Bilasizmi

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД4140
Yangilikni ko`rish/oz/main/news/73VDGeLFkU
СарлавҳаBilasizmi
Матн

Уйни талабаларга ижарага берганлардан солиқ ундирилмайди

Агар шахс уйни бошқа бир шахсга ижарага берса, ундан келадиган даромад (ижара ҳақи) солиқ солинадиган даромад тоифасига киради.

Бунда Солиқ кодексининг 375-моддасига биноан солиқ тўловчининг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлари мулкий даромадлар тоифасига киради ва у жами дорамад ҳисобига қўшилиб, даромад солиғини солиш объекти саналади (https://lex.uz/docs/-4674902#-4687242).

Бунда Солиқ кодексининг 381-моддасига асосан ижара ҳақидан 12 фоиз солиқ ундирилади.

✅ Агар шахс уйини талабага ижарага берса, унда ижарага берувчи солиқдан озод қилинади.

Солиқ кодексининг 378-моддаси 19-бандига кўра солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари солиқ тўловчиларнинг даромад солиғидан озод қилинади.

Бунда талаба Фуқаролик кодексининг 600-моддасига асосан ижарага берувчи билан уй-жой ижараси шартномасини тузиши талаб этилади. Мазкур шартномаси Фуқаролик кодексининг 603-моддаси (https://lex.uz/docs/-180552)га биноан давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.

Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2024-09-30
Кўриш766
Тилoz
Категорияnews
СтатусActive