Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 4165 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/vQiIgZA4pS |
| Сарлавҳа | Тиббий ва соғломлаштириш туризми янада ривожлантирилади |
| Матн | Ўзбекистон Республикасида тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-335-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди Қарорга кўра, қуйидагилар белгиланди: ➖“Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” (“Medical service hospitality”) дастури амалга оширилади; ➖давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ҳамда санаторий ва пансионатлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини мониторинг қилиш тизими жорий қилинади; ➖консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолияти йўлга қўйилади; ➖“Авиценна” номи остида Ўзбекистоннинг тиббий ва соғломлаштириш туризми бренди ишлаб чиқилади; ➖тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар типидаги санаторийлар фаолияти йўлга қўйилади; ➖тоғли, шифобахш балчиқ қатламлари бор ҳамда шифобахш сувлар қаторига киритилган ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик сув (термал сув) объектлари мавжуд бўлган ҳудудларда санаторий-курорт зоналари ташкил қилинади; ➖2025 йил 1 апрелгача интернет тармоғи орқали яшовчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган махсус электрон дастури (E-mehmon)га уланган хусусий тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари дастлабки 6 ойлик абонент тўлови тўлашдан озод қилинади. Э.Рахматиллаев, Гурлан тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
|
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-09-30 |
| Кўриш | 231 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |