Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД4170
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/FrqLblFGQ8
СарлавҳаКамбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади
Матн

✅ Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:

2025 йил 1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади;

2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;

2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.

 Шунингдек, АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

➖камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади;

➖тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.Э.Рахматиллаев,

Гурлан тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

Э.Рахматиллаев,

Гурлан тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

 

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2024-09-30
Кўриш454
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive